
U-21 Биринчилигида пойтахтликлар пешқадамлик қилмоқда
Пешқадам "Локомотив" бу тур сафарда "Динамо" билан куч синашди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Голларга Владислав Фомин ва Акбар Қўчқоровлар муаллифлик қилишди.
Пойтахтнинг яна бир жамоаси "Пахтакор" эса "Қизилқум" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Одилов дублга эришган бўлса, Иминов ҳам бир бор ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа "шерлар" ҳисобидаги очколар сони 24 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Локомотив" ҳисобида эса 25 очко мавжуд.
Фикрлар