U-22 Three Nations Tournament: Ўзбекистон ёшлар термаси Қатарни мағлубиятга учратди
Ads

 

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнири давом этмоқда.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи ўйинни Қатар U-22 термасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга 15-дақиқада Андрей Сидоров муаллифлик қилди.  

Дастлабки ўйинда Қирғизистон ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон U-22 термаси иккита ўйиндан кейин 2 та ғалабага эришган ҳолда 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Қатар ва Қирғизистон ёшлар термаси 1 очкодан эга бўлиб турибди.  

U-22 Three Nations Tournament
Al Sadd стадиони
2 июль, якшанба

Қатар U-22 – Ўзбекистон U-22 — 0:1

Гол: Андрей Сидоров (15)

Огоҳлантиришлар: Бекзод Ғанижонов (73), Забиҳилло Ўринбоев (77)

Қатар U-22: Мешаал Исо Аҳмад, Салаҳ Алави (Султон Ҳуссаин, 72), Умар Аҳмад (Абдулраҳмон Анад, 62), Тамим Муҳаммад, Салим ал-Хажри, Аҳмад Дузандеҳ, Машаал Қосим (Холид Мунир, 62), Носир Иброҳим, Адел Авали ал-Сулаймоний (Абдулла Абдулсалом, 62), Аҳмад Муҳаммад Али, Ассим Умар.

Ўзбекистон U-22: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Миржамол Қосимов (Хуршид Ғиёсов, 46), Аббос Отахонов (Хожиакбар Алижонов, 56), Жавоҳир Сиддиқов (Ойбек Рустамов, 69), Абдужамол Исроилов (Шароф Муҳиддинов, 69), Ҳусниддин Ғофуров (Дониёр Нарзуллаев, 90), Андрей Сидоров (Забиҳилло Ўринбоев, 56), Достон Турсунов, Бекзод Ғанижонов (Жасур Яхшибоев, 46), Суҳроб Нуруллоев (Бобур Абдухолиқов, 56).