U-23 Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари аниқланди
Ads
Келаси йили Тайландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари аниқланди. 

Қуйидаги терма жамоалар ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритиб, Токио-2020 олимпиадасига лицензия берадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди:Қатар, Ўзбекистон, Баҳрайн, Ироқ, БАА, Иордания, КХДР, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Вьетнам. Австралия, Саудия Арабистони, Эрон, Сурия терма жамоалари гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритган ва энг яхши натижа қайд этган терма жамоа сифатида йўлланмага эга бўлишди.Тайланд мусобақа мезбони сифатида Осиё чемпионатида иштирок этади.
 
Осиё чемпионати келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Тайландда бўлиб ўтади. Мазкур мусобақага қачон қуръа ташланиши ОФК томонидан алоҳида эълон қилинади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақанинг амалдаги чемпиони сифатида қуръада биринчи саватчадан жой олади.