У барибир "Рома"дан кетди

  • 18 июнь, 2020, 23:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" клуби спорт директори Жанулка Петраки ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

Tecno

Хабарда айтилишича, унинг ўрнини бош директор Гвидо Фиенга эгаллайди. Айтиш керакки, бундан аввалроқ Петраки ва клуб президенти Жеймс Паллотта ўртасида ўзаро келишмовчилик пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

51 ёшли Петраки "Торино", "Палермо" ва "Лечче" клубларида фаолият олиб борган. “Рома”да эса 2019 йилнинг 25 июнь кунидан буён спорт директори сифатида ишлаб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!