У “Барса”ни танласа хурсанд бўламиз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” бош мураббийи Хави “Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигер Каталония клубига эркин агент сифатида келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

- Рюдигер? Олдимиздан ундан муҳим вазифалар турибди. Чунки чемпионлик учун курашяпмиз. Клубда бу масала билан шуғулланадиган масъуллар бор.

Тез орада “Барселона” мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилади. Антонио ажойиб футболчи, агар у бизни танласа, бундан фақат хурсанд бўламиз, - деди Хави Эрнандес.

Германия терма жамоаси аъзоси бўлган Антонио Рюдигернинг “Челси” билан шартномаси 30 июнь куни якунланади. Томонлар янги битим борасида ҳали келишувга эришгани йўқ. Антонионинг харидорлари кўп бўлса-да, у талаб қиладиган маошни кўтара оладиган жамоа камлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!