У "Барселона"га ҳам, "Ливерпуль"га ҳам ўтмайди!

Италиялик ярим ҳимоячи Лоренцо Пеллегрини "Рома"да қолиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали хабар бермоқда.

Инсайдернинг сўзларига кўра, римликлар 24 ёшли футболчи билан ҳамкорликни 2025 йилнинг ёзига қадар узайтиришга тайёр. Агар томонлар ўртасида янги келишув имзоланса, ярим ҳимоячининг маоши 3 миллион еврога кўтарилади.

Лоренцонинг "бўрилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил этади.

Олдинроқ ОАВ Пеллегринига "Ливерпуль" ва "Барселона" клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!