У бизда ўйнаши керак!
“Манчестер Юнайтед”дан кетганидан бери эркин агент мақомида юрган Эдинсон Каванининг бозори юришиб кетди.
Яқинда “Вильярреал” бош мураббийи Унаи Эмери уругвайлик тўпурар билан гаплашганини ва у тез орада жамоага келиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.
Бироқ, журналист Николо Скиранинг таъкидлашича, Испания чемпионатида “Вильярреал” рақиби бўлган “Валенсия” 35 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўляпти.
Бу икки жамоадан ташқари, “Ницца” ҳам Каванига кўз тиккан. Эдинсон ўз даврида узоқ муддат ПСЖ шарафини ҳимоя қилган ва Франция чемпионати унга анча қулай лига ҳисобланади.
Фикрлар