“Тоттенхэм” юлдузи Ҳарри Кейн фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришни истамоқда.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола 27 ёшли ҳужумчи келаси мавсум олдидан клуб тарихидаги энг яхши тўпурар Серхио Агуэронинг ўрнини эгаллашини кутмоқда. Кейннинг ўзи ҳам испаниялик мутхассис қўл остида янги қирраларини очишга қизиқмоқда.

Маълумотларга қараганда, Кейн “шаҳарликлар” раҳбарияти “Тоттенхэм” хўжайини Даниэль Левига мақбул келадиган суммани тўлашга тайёрлигиги ишонч билдиряпти. Бу сумма 116 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

“Тоттенхэм” тарбияланувчиси бўлган Ҳарри Кейн 2011 йилдан буён асосий таркиб ҳужумчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади. Шунга қарамай, Кейн бирор нуфузли соврин ютиш учун қудратлироқ жамоага ўтишни режалаштирган.

Ҳарри Кейн жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 13 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!