У ортга қайтиши керак

“Барселона” президентлигига номзод  Жоан Лапорта клуб ёзда ўз тарбияланувчиси Эктор Бельеринни ортга қайтариш шартлигини айтмоқда.

Агар Лапорта 24 январь куни бўладиган сайловда ғолиб чиқиб, яна раҳбарлик курсисини эгалласа, “Арсенал”дан Бельеринни олиш учун 24 миллион евро миқдорида пул ажратишини маълум қилди. Ўз навбатида, “Арсенал” ҳам асосий таркибга кира олмай қолган испан футболчисини юртига қайтариб юборишга тайёрлигини билдирган.

Эктор Бельерин “Барселона”нинг ёшлар жамоасида яхши ўйнаганига қарамай, асосий таркибга жалб қилинмаган ва шундан сўнг, 2011 йилда “Арсенал”га кўчиб ўтган ва машҳур мураббий Арсен Венгер қўл остида катта футболга қадам қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)