У “Сити”дан кетмоқчи!
Англия чемпионатининг энг зўр ярим ҳимоячиларидан ҳисобланган Рияд Маҳрез бош мураббий Хосеп Гвардиола унга етарлича ўйин амалиёти тақдим этмаётганидан норози бўлиб, “Манчестер Сити”ни тарк этишга қарор қилди.
Жазоирлик футболчининг олдидан ҳозирнинг ўзида бир неча вариант пайдо бўлди. Томирида жазоирликлар қони оқаётган Зинедин Зидан Маҳрезни “Реал”га таклиф қилишни ўйламоқда. 29 ёшли ҳужумкор футболчи Мадриддан кетиши кутилаётган Винисиус Жуниор ўрнига олиниши мумкин.
Рияд Маҳрез жорий мавсумда премьер-лигада 14 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш марта аниқ нишонга олди ва икки марта голли пас узатди. Унинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар