
“У тайёр эмас!”. Аламли мағлубиятдан кейин мураббий Роналду ҳақида гапирди
Англимя премьер-лигасининг биринчи турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида лига ўртамиёналаридан “Брайтон”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Илк расмий учрашувида мағлубият аламини тоиб кўрган нидерландиялик Эрик тен Хаг ўйин ва футболчилар ҳақида фикр билдирди.
- Роналду жамоа билан атиги ўн кун шуғулланди. Бу майдонда тўлиқ ўйнаш учун жуда кам. Бугунги ўйин омадсиз ва жуда қайғули бўли. Қийин бўлишини олдиндан билардим. Ўйинни ташкил қила олмадик.
Беллашувнинг иккинчи ярмида Эриксен майдон марказида, Роналду олдинги чизиқда ўйинни бироз кучайтиргандек бўлди. Маркус Рэшфорд иккита вазиятни барбод қилди. Биз умуман гол ура олмадик.
Мен жуда норозиман. Кераксиз жойда ютқаздик. Биз яхшироқ ўйнашимиз шарт. Биз тўп назоратида, ҳимояни ташкил қилишда катта хатоларга йўл қўйдик. Энди хатолар устида жиддийроқ ишлаймиз. Таркибимиздаги ўйинчилар билан кўпроқ нарсаларга эришишимиз мумкин эди, - деди Эрик тен Хаг.
Фикрлар