У UFCдаги энг "қўрқинчли" жангчилардан бири!
Ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчиси Стивен Томпсон(17-6) 16 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган "UFC 296" турнирида мағлуб бўлмаган, Шавкат Раҳмонов(17-0) билан тўқнашади.
“UFC менга рейтингда мендан олдинда бораётган Раҳмонов билан жанг ўтказишни таклиф қилди.Биламизки,Шавкат ҳозирда UFC даги энг кучли йигитлардан бири.Унинг мағлубиятсиз серияси бор. Лекин мени ҳам ўзимга исботлаш вақтим келди.Мен рейтингда ўзимдан юқорироқ бўлган жангчига қарши чиқаман, ғалаба қозонаман ва ҳали ҳам чемпионлик камарига муносиб эканлигимни исботлайман",- деди Томпсон ММА time да.
Фикрлар