У ватанига кетишга қарор қилган кўринади

“Манчестер Сити” клуби вингери Лерой Сане катта эҳтимол билан жамоасини алмаштиради.

Sky Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли германиялик футболчи “шаҳарликлар”нинг шартномани узайтириш бўйича таклифини рад этган. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув эса 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Сане фаолиятини ўз юртида, аниқроғи “Бавария”да давом эттирмоқчи. У ҳозирда мюнхенликлар билан фаол музокаралар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!