Уайт энг ёмон промоутер кимлигини айтди
UFC бош директори Дана Уайт Bellator президенти Скотт Кокер ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Уайтнинг таъкидлашича, у ўз ҳамкасбини юқори даражадаги промоутер деб ҳисобламайди, чунки у янги иқтидорли жангчиларни ривожлантирмайди, аксинча бошқа промоушенлардан таниқли фахрийларни таклиф қилишни афзал кўради.
“Бу Кокернинг усуллари. Унга таниш иш услуби бор. Скотт Кокер ҳеч кимни кашф этмайди ёки ривожлантирмайди, шундай эмасми? У ҳеч қачон жангчиларни юлдузга айлантирмайди. Кокер аллақачон шаклланган номларни олади ва улар билан ишлайди. У жуда ёмон промоутер", - дея Уайт сўзларини келтиради ММА Mania.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили PFL Bellatorни харид қилиш бўйича келишув якунланганини расман эълон қилганди. Уларнинг биринчи қўшма турнири 24 февраль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Фикрлар