Уч карра "Олтин тўп" соҳиби айни дамдаги энг кучли футболчи ким эканлигини айди
Уч карра "Олтин тўп" соҳиби Марко ван Бастен 2025 йилда энг яхши бўлган футболчи ҳақида фикр билдирди.
"Ламин Ямал. У шубҳасиз ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиси. Умид қиламанки, биз унинг ўйинидан имкон қадар узоқроқ завқлана оламиз", - дея ван Бастеннинг сўзларини келтиради The Touchline Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Жорий мавсумда Ямал барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 200 млн еврони ташкил этади.



Фикрлар