Уч нафар вакилимиз Осиё кубогининг 2 учрашувига тайинлов олди

Жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб Таиландда У-17 Осиё кубоги бўлиб ўтаётгани ва унда 3 нафар ўзбекистонлик вакил иштирок этаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди

Бугун, 18 июнь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган 2 учрашувда учала вакилимиз ҳам иштирок этади. Унга кўра, Владислав Сейтлин “А” гуруҳидан ўрин олган Малайзия – Таиланд учрашувида назоратчилик қилиш учун тайинлов олган. Шунингдек, Рустам Лутфуллин ҳамда Алишер Усмонов “А” гуруҳининг яна бир учрашуви — Лаос – Яман қарама-қаршилигида бош ва ёрдамчи ҳакам сифатида иштирок этишлари маълум қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
18/06/2023 23:13
Ха рахмат.
кино новинка
18/06/2023 21:30
Flashscore иловасида хаммаси бор юклаб кузатиннлар
кино новинка
18/06/2023 21:28
У́зб -Япон 1-1. ! Индия -Вет. 1-1
Норов Абдужалил
18/06/2023 15:46
Кеча биз Япония билан уйнадик, гурухимиздаги иккинчи уйин яъни Хиндистон-Ветнам уйини кандай натижа билан тугади? Кейинги ракибларимизнинг даражаси кандай? Бошка гурухларда вазият кандай? Буларнинг барчаси биз мухлислар учун жуда кизикда... Илтимос фикримни инобатга олинглар!
Норов Абдужалил
18/06/2023 15:42
Ассалому алайкум. Хурматли админлар нега 17 ёшлилар уртасидаги уйинларни тулик ёритмаяпсизлар. Уйинлар хеч кайси каналда курсатилмаяпти. Хеч булмаса сизлар маълумот бериб туринглар илтимос!