Учта қизил карточка. Иккита гол. Жанговар тарзда ўтган учрашувда “Атлетико” 3 очкони қўлга киритди

Ла Лиаганинг 15-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Элче” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ўйинда рефери футболчиларни 3 марта қизил карточка билан жазолади. Биринчи тайм сўнгида “Элче” ҳимоячиси Гонзало Верду иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим бошида Марио Эрмосо 3 дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, кучларни тенглаштириб қўйди. 56-дақиқада Гризманнинг пасидан кейин Жоау Фелиш гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада эса Алваро Мората ажойиб рейдидан кейин ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, “Атлетико” турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. “Элче” эса 20-ўринда бормоқда.

 

{game}3918078{game}

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!