УЕФА Беларусь жамоаларига Россияда ўйнашга рухсат берди
Беларусь футбол федерацияси раиси биринчи ўринбосари Андрей Василевич Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Беларусь жамоаларига Россия ўсмирлар чемпионатида иштирок этишга рухсат берганини маълум қилди.
- Ҳақиқатан ҳам рухсат олинди. Энди Россия футбол иттифоқи билан музокаралар ўтказиб, қайси ёш тоифаларида иштирок этишимизни аниқлашимиз керак. Битта ёш тоифасими ёки учтасими — шу масалани ҳал қиламиз. Биз ЮФЛда иштирок этишни хоҳлардик, - дея Василевичнинг сўзларини ТАСС келтиради.
2022 йил февраль ойининг охиридан буён Россиянинг барча жамоалари, жумладан миллий терма жамоаси ҳам, дунёдаги сиёсий вазият сабаб ФИФА ва УЕФА қарорлари билан халқаро мусобақалардан четлатилган.
Шундан буён Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказиб келмоқда, Россия Премьер-лигаси клублари эса Европа мусобақаларида иштирок этмаяпти. Беларусь клублари Европа турнирларида бетараф майдонларда ўйнашмоқда.

Фикрлар