УЕФА Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси учун қуръа ташлаш маросимининг янгиланган шакли ва қачон ўтказилиши ҳақида маълумот
УЕФА 2024/25 мавсумдан бошлаб клуб мусобақаларини ўтказишдаги ўзгаришларни элон қилди.
Биринчидан, анъанавий тўртта жамоадан иборат гуруҳ босқичи ўрнига жамоалар яхлит лигадан ўрин олади.
Бунда саралаш босқичидан ўтган 36 жамоанинг ҳар бири саккизтадан ўйин ўтказади: тўрттаси ўз уйида ва тўрттаси сафарда. Энг яхши натижаларни қайд этган саккизта жамоа автоматик тарзда 1/8 финалга йўлланма олади.
Плей-офф иштирокчилари қай тарзда аниқланади?
Тўққизинчи ва йигирма тўртинчи ўрин оралиғидаги жамоалар 1/8 финал йўлланмаси учун икки ўйиндан иборат баҳс ўтказишади.
Йигирма бешинчи ва ундан пастки поғоналардаги жамоалар еврокубокларни тарк этишади.
Яна бир ўзгартиришда қуръа ташлаш анъанавий ҳолда эмас, балки компьютер дастурлари ёрдамида ўтказилиши маълум қилинган.
Қуръа маросими қачон бўлиб ўтади?
УЕФА Чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими 29 август куни Монакода бўлиб ўтишини тасдиқлади.
Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси учун қуръа ташлаш маросими эса 30 август санасида бўлиб ўтади.
УЕФА Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси доирасидаги гуруҳ босқичи ўйинларининг тўлиқ тақвими 31 август куни эълон қилиши режалаштирилган.
Фикрлар