УЕФА меҳмондаги гол регламентини бекор қилмоқчи

Бир қатор Европа нашрлари УЕФА келгуси мавсумдан эътиборан, клублар ўртасидаги мусобақаларда меҳмондаги гол факторини олиб ташламоқчилиги ҳақида ёзмоқда. 

Манбаларнинг ахборот беришича, энди жамоалар урган голлар сони тенг келиб қолган ҳар қандай вазиятда қўшимча-бўлимларга мурожаат этилади. Яъни экстра-таймларга мурожаат этилиши учун ҳар иккала ўйин асосий вақтида бир хил натижа қайд этилиши шарт эмас. 

Европанинг жуда кўплаб топ-клублари бу қарорни қўллаб-қувватламоқда. Шу жиҳатдан, тез орада ўтган асрнинг 60-йилларидан буён амал қилиб келаётган тизим бекор қилиниши мумкин. 

УЕФА ушбу ҳафтанинг жума кунида йиғилиш ўтказишни режалаштирган. Унда олдиндаги йилларда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган клублар миқёсидаги мусобақалар муҳокама этилади. Айнан шу йиғилишда ушбу масала ҳам ўртага ташланиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!