УЕФА президенти: ЕЧЛда видео такрорлар тизими киритилмайди
Ads

УЕФА президенти Александр Чеферин еврокубогларда қачон видео такрорларни киритишни айтиб ўтди.

- Халқаро футбол ассоциацияларнинг кенгашида(IFAB) бу борада музокаралар олиб борилишини биламан. Ўйлашимча, ЕЧЛда видео такрорларни (VAR) ишлатишга улар рози бўлмайдилар. Шуни таъкидлашим лозимки, кеийнги мавсум Европа чемпионлар лигасига VAR тизими киритилмайди.

Албатта, бу янгиликга мени ҳеч қандай қаршилигим йўқ, аммо биз бу тизимнинг ишлашини ҳаммга тушунтиришимиз керак, аввалам бор мухлисларга. Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати бизга VARнинг қай тарзда фаолият кўрсатиш учун ажойиб имконият, - дея Чефериннинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС нашри.

Минбар

Барча блоглар