УЕФА президенти Францияда мавсумнинг эрта якунланганига муносабат билдирди.

УЕФА президенти Александр Чеферин Францияда мавсумнинг муддатидан аввал якунланганига ўз муносабатини билдирди.

“Мен Францияда мавсумни эрта якунлаб қўйишди, деб ҳисоблайман. Бу энг тўғри йўл эмас, чунки вазият янада яхшиланиши мумкин эди. Аммо, масаланинг бошқа томони ҳам бор. Агар бу расмийларнинг қарори бўлса, клублар ҳам, Лига ҳам ҳеч нарса қила олмайди. Бу уларнинг ички қарори ва бунинг УЕФАга таъсири йўқ”, - дейди Чеферин.

Франция чемпионати 28 турдан сўнг якунланди ва ПСЖ чемпион, деб эълон қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!