УЕФА президенти ҳам ФИФАга қарши бормоқда

УЕФА президенти Александр Чеферин ФИФАнинг жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш ғояси ҳақида фикр билдирди.

“Жаҳон чемпионати қизиқарли бўлиши учун ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиши керак.

Қолаверса, ҳар икки йилда бир марта ўтказилса, аёллар футболи, бошқа спорт турлари, Олимпия ўйинлари ва ҳоказоларни йўқ қилади. Бу шунчаки ёмон фикр.

Жаҳон чемпионати энг йирик футбол тадбиридир ва ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиши керак. Дунё бўйлаб мухлисларнинг қарийб 75 фоизи уни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш ғоясини рад этиши аниқ", - деди Чеферин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!