UEFA раҳбари: "Фаолиятини якунлаш арафасида бўлган футболчиларни сотиб олиш футболни ривожлантирмайди"

UEFA президенти Саудия клубларининг ёши катта юлдузларга сармоя киритиши ҳақида гапирди.

Унинг фикрича, Саудия ёши каттароқ юлдузларга пул сарфлаши нотўғри.

"Муаммони қаерда кўраман? Улар академияларга сармоя киритишлари, мураббийларни олиб келишлари ва ўз футболчиларини ривожлантиришлари керак.

Фаолиятини якунлаш арафасида бўлган футболчиларни сотиб олиш футболни ривожлантирмайди. Фаолиятини якунлаётган футболчиларни оммавий равишда олиб келишганда Хитойда ҳам худди шундай хатога йўл қўйилди", - деди Александр Чеферин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!