Уэльс ЖЧдан кейин миллий терма жамоа номини ўзгартирмоқчи
Уэльс Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг футбол бўйича миллий терма жамоасининг номини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади, деб хабар беради "The Sun" нашри.
Ҳозирда ФИФА ва УEФА шафелигидаги турнирларда Уэльс инглизча Wales сўзи остида ўйнайди. Бироқ маҳаллий футбол федерацияси жамоа номини Cymru'га ўзгартириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Cymru (талаффузи Камри) Уэльснинг мамлакат тилидаги номи бўлиб, у аллақачон Уэльс футбол федерацияси томонидан ички ва ташқи алоқаларда, шунингдек, бошқарув кенгаши штаб-квартираси ходимлари томонидан қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Уэльс терма жамоаси ЖЧ-2022да "B" гуруҳида Англия, АҚШ ва Эронга қарши кураш олиб боради.
Фикрлар