"Уэмбли"га ирқчиликни аниқлаш учун махсус камералар ўрнатилади
Англия футбол федерацияси Евро-2020 ўйинлари пайти мухлислар ўртасидаги қоида бузилишларни яхшироқ аниқлаш учун "Уэмбли" стадионига қўшимча кузатув мосламаларини ўрнатмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра бу мухлислар ўртасида ирқчиликка қарши курашиш учун амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, “Уэмбли” Евро-2020 нинг нақд 7 та учрашувига мезбонлик қилади. Шу жумладан финалга ҳам.
Фикрлар