Уэйн Руни ҳамюртимиз билан бир жамоада ўйнаши мумкин

Хитойнинг икки клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Рунига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

"Гуанчжоу Эвергранд" ва ҳамюртимиз, Ўзбекисон миллий терма жамоаси аъзоси Егор Кримец тўп сурадиган "Бэйжин Гуоан" Англия терма жамоаси форвардига ҳафталик 800 минг евро маош беришга тайёр. Маълумот учун, Руни айни дамда “МЮ”да ҳафтасига 350 минг евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Руни ушбу мавсум премьер-лигада 14та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ва 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!