Уэйн Руни Мбаппега маслаҳат берди

"Ди-Си Юнайтед" бош мураббийи Уэйн Руни Килиан Мбаппега ПСЖни тарк этишни маслаҳат берди.

"Менимча, у ҳозирги жамоасини тарк этиб, Премьер-лигага кетиши кетиши керак. ПСЖ катта клуб.

Аммо Килиан "Лига 1"да ҳамма нарсага еришди. Балки, у "Манчестер Юнайтед" ёки "Реал" Мадридга ўтиши керак.

Агар Мбаппе Роналду ва Месси даражасига чмқмоқчи бўлса, албатта, бу икки жамоадан бирига ўтиши керак деб ўйлайман", - деди МЮнинг собиқ ҳужумчиси "Sports 18" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 20 декабрда 24 ёшни қаршилайдиган франциялик форвард мана шу йилнинг ёзги трансферлар вақтида "қаймоқранглилар" сафига қўшилишни истамаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!