"Уфа" - "Локомотив": Ўрунов дастлабки дақиқалардан майдонда ҳаракат қилмоқда! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Россия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Уфа" - "Локомотив" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    Сўнгги сонияларни майдон эгалари ҳужумда ўтказяпти. Бироқ аксарият вазиятлар охирига етмай қолмоқда.

  • 90+2'

    Неманья Милетич ўз ўрнини Тимур Жамалетдиновга бўшатиб берди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Смоловнинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 87'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Эдер огоҳлантирилди.

  • 85'

    "Локомотив" класс эвазига бу ўйинни ўз фойдасига ҳал этмоқда

  • 82'

    Ҳисобда ортда қолишни бошлаган мезбонлар фаолликни оширди.

  • 80'

    ГОЛ! "Локомотив" учрашувда ҳисобни очди!

    Гжегож Криховякнинг аниқ зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтара олмади.

  • 78'

    "Уфа" футболчиси  Константин Плиевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 75'

    Мацей Рибуснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 73'

    Москваликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 71'

    Устунлик "Локо" томонда бўлиб турибди. Уфаликларнинг аксарият вақти ҳимояланиш билан ўтмоқда.

  • 69'

    Вячеслав Кротовга шифокорлар ёрдам кўрсатяпти.

  • 67'

    Франсуа Каманонинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 65'

    Лисакович жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 63'

    Остонга нисбатан ўйин қоидасини бузган Смоловга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 61'

    Даниил Куликов ўз ўрнини Фёдор Смоловга бўшатиб берди.

  • 58'

    Назорат москваликлар томонда бўлиб турибди.

  • 56'

    Остон Ўруновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 54'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Виталий Лисакович огоҳлантирилди.

  • 51'

    Криховякнинг узатмасини рақиб ҳимоячилар қайтарди.

  • 48'

    Иккинчи бўлимни майдон эгалари фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Видеотакрорни кўрган ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 45+2'

    ЙЎҚ! Ҳакам юқоридаги вазиятни ўз кўзи билан кўриш учун ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 45+1'

    Жемалитдинов жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни одатий дея баҳолади.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Рақиби билан тўқнашиб кетган Чорлукага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 41'

    Ўрунов ҳисобни очиши мумкин эди! Бироқ қулай имконият ҳосил қилган Остоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 39'

    Куликовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 37'

    Жемалитдиновнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига ташқи томондан келиб урилди.

  • 35'

    "Уфа" футболчилари майда қўполликлар билан рақибни марказда тўхтатмоқда.

  • 32'

    Дриблинг ишлатиб рақибидан ўтишга ҳаракат қилган Ўрунов тўпни йўқотди.

  • 30'

    Майдон эгалари ўйин тизгинини рақибдан олиб қўйишга ҳаракат қиляпти. Бироқ "Локо"нинг даражаси юқорироқ эканлиги сезилмоқда.

  • 27'

    Криховякнинг узатмасига Лисакович бироз ета олмади. "Локо" ҳисобни очишга жуда яқин келмоқда.

  • 26'

    Каманонинг кучли зарбасидан кейин тўпни мезбонлар дарвозабони қайтарди.

  • 23'

    Меҳмонлар ҳамон тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди. "Уфа" тартибли мудофаа ташкил этяпти.

  • 21'

    "Локомотив"нинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ узатма туфайли узилиб қолди.

  • 19'

    Москваликларнинг бурчакдан етказиб берган тўпини мезбонлар жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 17'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Йокичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 15'

    Жарима майдони ичида "Уфа" футболчиси йиқилиб тушди. Ҳакам яна жим.

  • 13'

    Жарима майдони яқинида Ўрунов йиқилиб тушди. Наҳотки ҳакам бу вазиятни қўполликка арзимайди деб топмоқда.

  • 11'

    Кротовнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 10'

    "Темирйўлчилар" катта устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 8'

    "Локомотив" футболчисининг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 5'

    Майдон марказида "Уфа" футболчиси рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатди.

  • 3'

    Меҳмонлар илк дақиқалардан тўпни назорат қиляпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!