ЎФА раҳбарияти ва ФИФА делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди

  • 11.02.2026 21:07
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда ФИФА делегацияси иштирокида 2027 йилда Озарбайжон ва Ўзбекистонда ўтказиладиган U-20 Жаҳон чемпионатига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ФИФА вакиллари Ўзбекистонни мазкур нуфузли турнир мезбони сифатида табриклаб, мамлакатимизда футбол жадал ривожланаётганини ҳамда ФИФА билан ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Томонлар мусобақани юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Ташкилий ва фунционал йўналишлар бўйича дастлабки режалар кўриб чиқилди ҳамда ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ҳамкорлик механизмлари белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказиш йўлида яқин ҳамкорлик давом эттирилиши қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!