"Уфа" расмий саҳифаси "Спартак"ни "тролл қилди"
"Спартак" клуби португалиялик мутахассис Руй Виторияни истеъфога чиқарди.
"Уфа" матбуот хизмати бунга расмий "Твиттер" саҳифасига ҳазилона муносабат билдирди. Бошқидистонликлар Виторияга шартнома бекор қилинганлиги учун товон пулини дарҳол олишни маслаҳат берди:
"Товон пулини дарҳол олинг",-дея Виторияда мурожаат қилди "Уфа" расмий саҳифаси.
Маълумот учун, бу ҳаракат билан улар "Спартак" бош директори лавозимида ишлаган Шамиль Газизов билан юзага келган воқеага ишора қилди. Гап шундаки, москваликлар мутахассисни ишдан бўшатганидан сўнг унга товон пулини тўлиқ тўламаганлиги хабар берилганди.
Фикрлар