"Уфа" сафарда "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ўрунов жамоасига ёрдам бера олмади

Россия Премьер-лигаси 26-туридан ўрин олган "Спартак" - "Уфа" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уфаликлар сафида Владислав Камилов дубль қайд этган бўлса, Филип Мрзляк ҳисоб йирик кўринишга келишига сабаб бўлди. 79-дақиқада москваликлар футболчиси Самуэль Жиго қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди. Маълумот учун, Остон Ўрунов ушбу баҳсни жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Шу тариқа, "Уфа" очколари сонини 20 тага етказиб олди ва 14-ўринга кўтарилди. 47 очко жамғарган "Спартак" 2-поғонага чиқиб олиш имкониятини қўлдан бой берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!