"Уфа" собиқ бош мураббийи: Остон дриблингда иккита ёки учта футболчини ортда қолдира олади

"Уфа" собиқ бош мураббийи Алексей Стукалов ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Стукалов иқтидорли футболчининг фаолиятидаги воқеаларнинг асл сабабларини тушунмаганини тан олди.

"У ажойиб ўйинчи, яхши техникага эга. Остон икки ёки учта футболчини бемалол ортда қолдира олади. Агар унинг ҳар бир ўйиндаги дриблинглари сонига қарасангиз, унинг қандай ўйинчи эканлигини англайсиз", - дея Стукаловнинг сўзларини келтиради "Матч ТВ".

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни 21 ёшли Ўрунов "Урал" билан шартномасини томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилиб, Екатеринбург жамоасини тарк этган эди.

Жорий мавсумда Ўрунов “Урал” таркибида учта ўйин ўтказиб, уларда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Бунгача ярим ҳимоячи Москванинг “Спартак” клубида ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!