UFC 244 нинг марказий жангида Масвидал техник нокаут эвазига Нейт Диас устидан ғалаба қозонди
Ҳозиргина якунланган UFC 244 турниирининг марказий жангида энг ярамас аблах жангчилар учун таъсис этилган BMF камари учун Хорхе Масвидал ҳамда Нейт Диаслар ўзаро тўқнаш келишди. Биринчи раунднинг бошланишида Масвидалда яхши имконият бўлганди. У тирсаги билан берган зарбасидан сўнг, Диас мувозанатини йўқотиб, йиқилди. Лекин Хорхе бу муваффақиятни давом эттира олмади.
Раунд охирида Нейт ҳам қўлида яхши зарба берганди. Хуллас биринчи раунднинг эсда қоларли жиҳати шу бўлди. Иккинчи раунд ҳам ҳудди шундай сценарий остида бошланди. Яна Хорхе йиқитди. Бир қатор зарбалар берди. Мувозанатдан чиқарди. Бир сўз билан айтганда ушбу раунд тўла Масвидал ҳисобига ёзилди.
Учинчи раунднинг дастлабки сонияларида эса Нейт фаоллашди. Ушбу раундда ҳам Масвидал бир қатор зарбалар берди. айниқса, партерда ҳам яхши ҳаракат қилди. Раунд яна Хорхе устунлигида якунланди. Афсуски, тиббиёт ходимлари Диаснинг олган жароҳатлари жиддий эканлигини билдириб, жангга рухсат беришмади. Шундай қилиб, Масвидал техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, BMF камарини қўлга киритди.
Фикрлар