"UFC 254". Ҳабиб ва Анкалаевга бонус пуллари тақдим этилди

  • 25 октябрь, 2020, 03:51
  • 0
  • MMA

Абу-Дабида бўлиб ўтган "UFC 254" турнирида бонус пулларига эга бўлган жангчилар номи маълум бўлди.

Натаниэль Вуд ва Кейси Кенни "кечанинг жанги" учун 50 минг доллардан мукофот пули олишди. Ушбу жангда Кенни ҳакамлар қарори билан ғалабани қўлга киритганди.

Жастин Гэтжини мағлуб этган Ҳабиб Нурмагомедов ва Ион Куцелабани нокаутга учратган Магомед Анкалаев "чиройли жанг" учун 50 минг доллардан бонус пулларига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!