UFC 280: пресс-конференциянинг онлайн таржимаси

  • 20 октябрь, 2022, 19:02
  • 0
  • MMA

Йилнинг энг кутилган турнирининг пресс-конференциясини sports.uz сайти сиз учун онлайн тарзда матнли трансляция қиламиз. Ушбу пресс-конференцияда умуий ҳисобда 12 нафар жангчи иштирок этади

 

- Джон Аник Дана Уайтнинг ўрнида пресс-конференцияга маъсул шахс вазифасини эгаллади;

- Жангчилар аренага кириб келишмоқда.

- Журналист: "Нима деб ўйлайсан кеча сен уни биринчи раундда нокаутга учратаман дегандинг. Унда сени ютиш мумкин бўлган нимадир йўқми?!"

- Оливейра: "Ўзимни босиб олганман. Ҳаммаси яхши унда нимадир бор бўлсада мен барибир уни фақат биринчи раундда нокаут қиламан!"

- Журналист: "Бу сафар сенда камар йўқ. Бу нарса сенга қанақадир босим бермайдими?!"

- Оливейра: "Қўйсангчи, бу ерда чемпионнинг номи мавжуд ва у Чарльз Оливейра!"

- Журналист: "Ислам, барча сени титуль жангига муносиб эмас деб таъкидламоқда. Бунга сенинг фикринг?!"

- Махачев: "Ким унда ҳақиқий даъвогар?! Чендлерми? Порьеми? Ким бор яна?"

- Журналист: "Кечагина медиа-кун дастурида сенинг мақсадинг Чарльз Оливейрани ерда ва граунд-энд-паундда мағлуб қилиш дўеб айтиб ўтдинг. Нимага сен учун бу услубдаги ғалаба муҳим?!"

- Махачев: "Чунки, унда промоушендаги финишлар бўйича рекорд бор. Келинг, бунақа услубдаги рекордни Чарльзни ютган ҳолда ўзимники қилиб олай. У ҳар доим мағлуб бўлган, ҳар доим таслим қилинган!"

- Журналист: "Алджо, пресс-конференциядан олдин ТиДжей ҳақида кўп трэшток айтдинг. Ҳозир у сендан саноқли метрлар узоқликда ўтирибди. Унга нима дея олардинг?!"

- Стерлинг: "Менда ўзи саволлар бор эди қадрдонлар. Нимага UFC Embedded ҳужжатли фильмининг ҳеч қайси сонида ТиДжейни кўрмадик?! Кичкинтой Диллашоу нимага Қўрқоқ режимда кўздан узоқда юрганди?!"

- Диллашоу: "Балким энди мен қатнашадиган саҳна кўринишини яратармиз?!"

- Стерлинг: "Эркакчасига гаплашсангчи, қўрқоқ!"

- Диллашоу: "Дунёдаги энг катта фирибгар эркаклик ҳақида гапиряптими?! Сен олдин эркаклар қанақа масалани ҳал қилишини ўрганволсангчи?! Қўрқоқ аслида сенсан. Миллион марта мени текширишларини сўраб USADAга мурожаат қилдинг. Хоҳлаганингча тест қиламиз. Ҳохлаган услубингда. Башаранг рэппер ДиДжей Джеззига ўхшаб қолибди. Бечора омадсиз, актёрлик ҳам қўлингдан келмадия, галварс?!"

- Журналист: "Алджо, бу тарафингда собиқ рақибинг Пётр Ян ўтирибди. Сал олдин у билан ҳаммаси яхшидек кўринди. Нима ҳамма ёмон муносабат якун топдими ёки бу вазият тақозосими?!"

- Стерлинг: "Ҳозирги дардим мистер Диллашоу. У ҳам мен ҳам жангимни ютсак муносабатимизни аслини кўрволасиз!"

- Журналист: "Шон, кўринишидан кеча Билол Муҳаммад сен ва она штатинг Калифорния ҳақида ёмон гаплар гапириб ўтди. Нимадир жавоб айтмоқчимисан?!"

- Брэди: "Эшитинг, Билол ва унинг жамоаси бу ерга 6-0 бўлиб келишди. Менинг бир ўзимнинг рекордим 16-0! Қушлар қани парвоз қиламиз!"

- Журналист: "Билол сенчи нимадир дейсанми?!"

- Муҳаммад: "Бургутларнинг 6 талиги сени ғашингга тегмасин. Мен графангдаги 0 сонини мамнуният билан 1 га ўзгартираман. Доминантлик нима эканлигини шанба куни томоша қиласиз!"

- Журналист: "Джон адашмасам бу каби иккита жангчи ҳам 10 тадан ғалабали серия билан келаётган биринчи чемпионлик жангидир. Сизнинг ўзингиз бу жараёнга қанақадир безак бера оласизми?!"

- Аник: "Ҳа, олдинлари ушбу вазнда ресурслар камроқ эди. Аммо, ҳозир шак-шубҳасиз айта оламанки, айни дамда энг кучли иккита жангчи иккита ёнимда ўтирибди. Менимча, айни вақтда бундан ортиқ идеал жанг бўлмайди!"

- Журналист: "Шон кеча медиа-кунда Пётр сени Конор бўлишга интиладиган UFC проекти деб атади. Бу сени жаҳлингни чиқардими ёки траекторинг бунақа гапларга ўзгариб қолмайдиган хилими?!"

- О'мэлли: "Конор ақлбовар қилмас ишларни амалга оширди. Бунга гап-сўз бўлиши мумкинмас. Мен эса Питрни башарасини эзиб қўяман. Қанақасига бошқача жавоб беришим мумкин?!"

- Журналист: "Хўп тушунарли. Иккалангиз ҳам ажойиб стойка жангчисисизлар. Айтингчи, сизнинг услубингиз билан Пётрни услубидаги тафовут қанақа?!"

- О'Мэлли: "Менинг қулочим кенглигига қаранг! Унда олдин бунақа рақиб бўлмаган. Қанақасига у мендан устун бўла олади?! Мен ҳар қанақасига кучлиман."

- Журналист: "Пётр сен нима дейсан бу фикрларга?!"

- ЯН: "Йигитлар мен буни башарасини шанба куни бежайман."

- Журналист: "Пётр О'мелли сенинг узунлигинг ва қулочингга тош отмоқда. Унинг фикрича, сенинг бўйинг статистикадан ҳам паст эмиш!"

- Ян: "Бўйга осилиб нима маъно бор. Унга қарасангизчи йўлларда юрадиган шалтоқ аёлга ўхшийди!"

- Журналист: "Ёнингда Стерлинг, унинг олдида сен қачонлардир эга бўлган камар. Бу сен учун оғир ҳиссиёт эмасми?! Мабодо ғалаба қозонсанг яна титуль жангида қатнашасанми?!"

- Ян "Мен хоҳласам ҳозир ҳам камарни олиб қўйишим мумкин. Бу адолатсизлик бўлмайди. Аммо, ҳозир дарду-ҳаёлим пахмоқвойда. Кейин менга фарқи йўқ

. Стерлингми , Диллашоуми ҳаммаси билан жанг қилавераман!"

- Журналист: "Бенил масалан сен рози бўлаётган ҳаракатга кўпчилик рози бўлмийди. Ҳамма ҳам ғалабага чанқоқ жангчи билан жангга кўнмайди. Бу вазиятни қанақа изоҳлайсан?!"

- Дариуш: "Ҳамма вазиятниям сиёсийлаштираверманглар. Менга бунақа ўлчовлар хос эмас. Шунчаки жангни севаман. Жанг қилишга мухаббатим баланд."

- Журналист: "Матеуш, нима деб ўйлайсан сизларнинг жангингиз кеча жанги бўла оладими?!"

- Журналист: "Нима деб ўйлайсан кеча сен уни биринчи раундда нокаутга учратаман дегандинг. Унда сени ютиш мумкин бўлган нимадир йўқми?!"

- Гамрот: "Нима десам экан, Бенил зўр рақиб. Мен фаолиятимдаги энг зўр босқичга етиб келяпман. Нимага бу жанг энг зўри бўлмаслиги керак?! Бу рок-эн-ролл жанг бўлади!"

- Журналист: "Ассалом алейкум, Ислам. Икки йил олдин айнан шу вақтда Ҳабиб ўзининг охирги камар ҳимоя жангини ўтказган. Сенда эса икки кундан сўнг ўша камарни Доғистонга қайтариш имконияти бор. Хўш миянгдан қанақа фикрлар ўтмоқда?!"

- Махачев: "Бу камар ҳалқимизники! Мен уларга ўзига тегишли нарсани қайтармоқчиман."

- Журналист: "Чарльз, шубхасиз, сен мотивацияга тўласан. Сенинг ўша Соябон остида тушган суратинг ҳаммага ишонч бағишлайди. Нима деб ўйлайсан, бу ердаги босим сенга қанчалик таъсир қилмоқда?!"

- Оливейра: "Хавотир олма, уларнинг ҳаммаси охирида туриб менга қарсак чалишади!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!