UFC 284 турнирида супер жангга гувоҳ бўламиз

  • 21 октябрь, 15:54
  • 0
  • MMA

UFC расмий сайти маълум қилишича, 2023-йилнинг 11-февраль санасида Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 284 кардидан Топ ўрта вазн жангчилари Роберт Уиттакер (24-6) ва Пауло Коста (14-2) жанги жой олди.

Роб ўзининг сўнгги жангини 3-сентябрь санасидаги Париждаги UFC турнирида ўтқазган ва унда Марвин Ветторини (18-6-1) очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Пауло эса худди шу таҳлид UFC афсоналаридан бири Люк Рокхолддан (16-6) UFC 278 турнирида устун келганди.

Иккала жангининг бундан олдин ташкил этилиши керак бўлган ўтган йилнинг 17-апрелидаги Fight Night турнири асосий жанги Костанинг жароҳати сабабли бекор қилинган ва унинг ўрнига Келвин Гастелум қисқа муддатли чақирувга рози бўлиб, Уиттакерга қарши октагонга кўтарилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!