UFC чемпиони Жон Жонс кейинги жангини кимга қарши ўтказади?
Ads

UFC ярим оғир вазн чемпиони Жон Жонс Энтони Смит билан қачон жанг қилиши маълум бўлди.

Ушбу баҳс жорий йилнинг 2-март куни Лас-Вегасда ташкиллаштириладиган UFC 235 турнири доирасида бўлиб ўтиш эълон қилинди.

Маълумот учун, Жонс 29 декабрь куни Александр Густафссонни мағлуб этиб 3-маротаба ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камари соҳибига айланди.

Энтони Смит эса ушбу вазнда 2018 йилдан буён кураш олиб бормоқда ва шу давр мобайнида кетма-кет учта беллашувда муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди.