UFC Fight Night 167 натижалари ёхуд Жон Жонснинг эҳтимолий рақиби аниқ бўлди

Рио-Ранчода (Нью-Мексико штати, AҚШ) ташкил этилган UFC Fight Night 167 турнири ўз якунига етди.

Кечанинг асосий жангида ярим оғир вазнда Ян Блахович (26-8) биринчи раундда Кори Aндерсонни (13-5) нокаутга учратди. Мазкур жанг ғолиби катта эҳтимол билан ушбу двизион чемпиони Жон Жонсни рақибига айланиши мумкин.

Бошқа натижалар:

Диего Санчес (30-12) - Мишел Перейрани (22-11) мағлуб этди. Мишел томонидан тақиқланган зарба йўлланганлиги сабабли жанг тўхтатилган.

Монтана Де Ла Роса (11-5) - Мару Ромеро Бореллани (12-7) Ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига мувофиқ (30-27, 30-27, 30-27) ҳисобида мағлуб этди.

Броcк Уивер (14-4) - Родриго Варгасни (10-4) биринчи раундда мағлубиятга учратди.

Рей Борг (13-4) - Рожерио Бонторинани (16-2) мағлубиятга учратди. Ҳисоб: 30-27, 30-27, 30-25.

Ландо Ванната (11-4-2) - Янси Медейросани (15-7) ҳакамларнинг қарорига кўра, 30-27, 30-27, 30-27 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)