"UFC Fight Night 171" турнири натижалари билан танишинг!

  • 14 май, 2020, 11:35
  • 0
  • MMA

Америка Қўшма Штатларининг Жексонвилл шаҳрида "UFC Fight Night 171" турнири бўлиб ўтди. Мазкур жанг кечасининг асосий воқеаси ярим оғир вазн тоифаси вакиллари бразилиялик Гловер Тейшейра (31-7) ҳамда америкалик Энтони Смит (33-15) ўртасидаги тўқнашув бўлди. Ушбу қарама-қаршиликда бразилиялик жангчи техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Қолган натижалар эса, қуйидагича кўриниш олди.

Асосий кард

Бен Ротвелл (38-12) & Овинс Сент Прю (24-14)- ҳакамлар қарорига мувофиқ Ротвелл ғалаба қозонди.

Дрю Добер (23-9) & Aлександр Эрнандес (11-3) – 2-раундда Добер техник нокаут эвазига ғолиб чиқди.

 Рики Симон (16-3) & Рэй Борг (13-5) -  ҳакамларнинг алоҳида чиқарган қарорларига кўра, Симон зафар қучди.

Прелим

 Aндрей Орловский (29-19) & Филипе Линс (14-4)- ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан Орловский ғалабага эришди.

 Тиаго Мойсес (13-4) & Майкл Жонсон (19-16) – иккинчи раундда Мойсес оғриқли усул эвазига муваффақият қозонди.

 Сиджара Юбэнкс (5-4) & Сара Морас (6-6)- ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Юбенкс зафар қучди.

 Омар Моралес (10-0) & Габриэль Бенитес (21-8) – ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига мувофиқ Моралес ғолиб чиқди.

 Брайан Келлехер (21-10) - Хантер Aзур (8-1) – 2- раундда нокаут билан Келлехер навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.  

Чейз Шерман ( 15-6) & Исаак  Вилльянуэва ( 16-10) – 2-раундда Шерман техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!