UFC мухлислари учун ажойиб янгилик

  • 5 май, 2020, 12:10
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 10 май куни аралаш жанг санъати мухлислари сабрсизлик билан кутаётган, кўп сонли жангчилар иштирокидаги "UFC 249" мусобақаси бўлиб ўтади.

Томошабинларнинг катта қизиқиши ва мурожаатини инобатга олган ҳолда, "UzReport TV" ушбу мусобақани Ўзбекистонда трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилди. Бу ҳақда телеканал расмий сайти хабар тарқатди.

Турнир 9 май куни кечқурун АҚШнинг Флорида штатидаги Жексонвилдаги "VyStar Veterans Memorial Arena" мажмуасида бўлиб ўтади. Бироқ, минтақалар ўртасидаги вақт тафовути туфайли Ўзбекистонда трансляция 10 май куни эрталаб соат 05:00 да бошланади.

Кун тартибидан 12 та жанг ўрин олган. Шулардан иккитаси - Тони Фергюсон ва Жастин Гетжи, шунингдек Генри Сеҳудо ва Доминик Круз ўртасидаги жанглар титул жанглари ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!