UFC ни забт этмоқчи бўлган, Тайсон Фьюрига Дана Уайтдан жавоб...

Дана Уайт Тайсон Фьюрининг сўзларига эътибор қаратмади. У Уайт билан оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Стипе Миочич ёки Френсис Нганну билан жанг қилиш имкониятини муҳокама қилмоқчи эди.

“Биласизми, мен бошқа спортга ўтишнинг мухлиси эмасман. Тайсон Фьюрининг жаҳоннинг энг кучли 4 боксчисидан бири. У яхши пул топади ва у билан барча нарса ажойиб кўриниш олган. Нега у бу ерга келиб, ўзини синаб кўрмоқчи? Бу унинг учун яхши бўлади деб ўйламайман"- деди Уайт ESPN га берган интервюсида.

Аввалроқ, британиялик боксчи ММАни ҳам забт этиш ниятида эканлигини маълум қилганди.