"UFC on ABC 5" турнири Марказий Осиёликлар учун омадсиз бўлди ёхуд тўлиқ натижалар билан танишинг!

  • 25 июнь, 2023, 11:28
  • 0
  • MMA

Эрта тонгда Жексонвилл (Флорида, АҚШ ) шаҳрида “UFC on ABC 5” турнири ташкил этилди. Марказий жанг ярим енгил вазн (65.8 кг) тоифаси вакиллари Илия Топурия ва Жош Эммет ўртасида бўлиб ўтди. Унда Топурия ғалаба қозонди. Шунингдек, бир қатор қизиқарли жанглар бўлиб ўтди.

Қуйида, тўлиқ натижалар билан танишишингиз мумкин.

Асосий кард:

Ярим енгил вазн (65,8 кг)

Жош Эмметт (АҚШ) — Илия Топурия (Испания)- Топурия ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ғолиб чиқди.

Супер енгил вазн (56,7 кг, Аёллар)

Аманда Рибас (Бразилия) —Мэйси Барбер (АҚШ)- Барбер 2- раундда техник нокаут билан зафар қучди.

Ўрта вазн (83.9 кг)

Брэндан Аллен (АҚШ) — Бруно Силва (Бразилия) - Аллен 1- раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди.

Ярим ўрта вазн (77,1 кг)

Нил Магни (АҚШ)— Филип Роу (АҚШ) - Магни очколарга кўра, ғолиб чиқди.

Оғир вазн (120,2 кг)

Остин Лэйн (АҚШ) — Жастин Тафа (Австралия) - Жароҳат сабабли бу жанг натижаси бекор қилинди.

Прелим кард:

Ярим енгил вазн (65,8 кг)

Дэвид Онама (Уганда) — Габриэль Сантос (Бразилия) - Онама 2- раундда техник нокаут билан ғалабага эришди.

Ярим ўрта вазн (77,1 кг)

Рэнди Браун (Ямайка) — Веллингтон Турман (Бразилия) - Браун очколарга кўра зафар қучди.

Енгил вазн (70.3 кг)

 Матеуш Ребецки (Польша)— Лоик Раджабов (Тожикистон)- Ребецки 2 -раундда техник нокаут билан ғолиб чиқди.

Минимал вазн (52,2 кг, Аёллар)

Табата Риччи (Бразилия) — Жиллиан Робертсон (Канада) - Риччи очколарга кўра зафар қучди.

Енгил вазн (70,3 кг)

Тревор Пик (АҚШ) — Хосе Марискал (АҚШ) - Марискал ҳакамлар қарорига кўра, ғалабага эришди.

Ярим енгил вазн (65,8 кг)

Жамалл Эммерс (АҚШ) — Жек Женкинс (Австралия) - Женкинс очколарга кўра, зафар қучди.

Супер енгил вазн (56,7 кг)

Жалгас Жумагулов ( Қозоғистон) - Жошуа Ван ( АҚШ) - Ван очколарга кўра ғалаба қозонди.

Ўрта вазн (83,9 кг)

Коди Брандайж ( АҚШ) - Седрик Думас (АҚШ) - Думас очколарга кўра ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!