"UFC on ESPN 9". Вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Шевченко рақибасидан енгилроқ чиқди
Лас Вегасда "UFC on ESPN 9" турнирининг вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа шанбадан якшанбага ўтар кечада бўлиб ўтади.
Оқшомнинг марказий жангида яримўрта вазн тоифасининг жангчилари Тайрон Вудли ва Гилберт Бернс ўзаро тўқнаш келади.
Қуйида вазн ўлчаш маросимининг тўлиқ натижалари билан танишишингиз мумкин;
Тайрон Вудли (77,3 кг) – Гилберт Бернс (77,3);
Благой Иванов (115,9) – Аугусто Сакаи (117,7);
Гейб Грин (77,3) – Даниэль Родригес (77,1);
Рузвельт Робертс (70,7) – Брок Уивер (71,4);
Маккензи Дерн (52,3) – Ханна Сайферс (52,3);
Кэтлин Чукагян (57,1) – Антонина Шевченко (56,9);
Спайк Карлайл (68) – Билли Карантилльо (67,8);
Клидсон Абреу (93,4) – Джамал Хилл (93,2);
Тим Эллиотт (57,1) – Брэндон Ройвал (56,9);
Кэйси Кенни (61,7) – Луис Смолка (61,7);
Крис Гутиеррес (66) – Винс Моралес (66).

Фикрлар