UFC президенти Путин ҳамда Трампни Конор - Хабиб баҳсига таклиф қилди

UFC президенти Дэйна Уайт Владимир Путин ва Дональд Трампни UFC 229 турнирига таклиф қилди. Мусобақа доирасида Конор МакГрегор ҳамда россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов куч синашишади.

- Бундай юқори мартабали инсонларни биз ҳамма вақт турнирларга таклиф қиламиз. Айтиб ўтишим жоизки, Трамп менинг таклифимга рад жавобини берди, аммо трансляцияни жонли эфирда кўришини ваъда берди, - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Scottish Sun нашри.

Маълумот учун, Нурмагомедов - МакГрегор қарама-қаршилиги UFC 229 доирасида Лас-Вегасда 6 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!