UFC собиқ чемпиони икки йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини давом этирмоқчи

UFC ўрта оғир вазн тоифасида собиқ чемпиони Жон Жонснинг менежери Абе Кава жангчининг келажаги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Жон ММАдаги фаолиятини қайта тикламоқчи. У жанг қилишни хоҳлаётгани ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, албатта, Жонсга эмас унинг рақибига бу катта муаммо туғдиради. Хозирда, у машғулотларда мунтазам қатнашиб қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шуни айтиш жоизки, Сен-Пьернинг 4 йиллик танаффусидан сўнг Биспингни мағлуб этгани, Жон Жонсни руҳлантирди, - дея Абе Каванинг сўзларидан иқтибос келтиради MMA Fighting нашри.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар