“UFС on ESPN 17” турнирида қандай натижалар қайд этилди?

  • 8 ноябрь, 2020, 12:52
  • 0
  • MMA

Бугун тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида “UFС on ESPN 17” турнири бўлиб ўтди. Унинг марказий жанги ярим оғир вазн тоифасида Тьяго Сантос (21-8) ҳамда Гловер Тейшейра (32-7) ўртасида кечди. Жангнинг учинчи раунди ўтаётган бир паллада Тейшейра бўғиш услуби билан ғалабага эришди. Шунингдек, бир қатор қизиқарли жанглар ҳам бўлди.

Қуйида асосий кард жанглари натижалари билан танишишингиз мумкин.

Aндрей Арловский (30-19) - Таннер Босер (19-7-1) - ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ Арловский ғалаба қозонди.

Раони Барcелос (16-1)- Ҳолид Таха (13-3) - Раони ушбу жангда ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарорига кўра, ғолиб деб топилди.

Гига Чикадзе (12-2) - Жеймс Краус-Симмонс (7-3) - Гига биринчи раунднинг ўзида нокаут билан зафар қучди.

Янь Сяонань (13-1) - Клаудиу Гаделья (18-5) - Янь очколар ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!