Уго Льорис ПСЖга кўчиб ўтиши мумкин

  • 26 май, 2019, 16:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли франциялик посбонга ПСЖ клубидан қизиқишлар мавжуд. Парижликлар уни Жанлуижи Буффонга ўринбосар сифатида қарашмоқда. Айтиш керакки, Франция чемпиони ҳалигача италиялик дарвозабон билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эришгани йўқ.

Маълумот учун, Льорис жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 46та гол ўтказиб юборди. Унинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!