Уилшир фаолиятини

Яқиндагина “Арсенал” билан шартномаси якунланиб эркин агентга айланган ярим ҳимоячи Жек Уилшир фаолиятини яна Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли англиялик футболчи Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Вест Хэм” билан музокаралар олиб бормоқда. Маълумотларга қараганда Уилшер “болғачилар” билан 3 йиллик келишув имзолайди.

Таъкидлаш керакки, Уилшир Венгер “Арсенал”дан кетгач “канонирлар” билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилган эди. Унга шунингдек Туркиянинг “Фенербахче” клубидан ҳам жиддий таклифлар бўлаётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)