Уимблдон. Бу йилги мусобақалар бошқача ўтмоқда
Ads

“Катта дубулға” туркумидан ўрин олган Уимблдон турнирининг биринчи давра ўйинлари якунланди. Соврин жамғармаси 31 600 000 фунтни ташкил этувчи турнирнинг эркаклар ўртасидаги мусобақаси биринчи даврасида бўлиб ўтган 64 та баҳснинг нақд 7 тасида ўйин охирига қадар етмай қолди.

Федерер яна бир катта натижани қайд этди 

Жумладан Ник Кирьос(Австралия), Александр Долгополов(Украина), Мартин Клижан(Словакия), Янко Типсаревич ва Виктор Троицки(иккаласи Сербия), Фелисьяно Лопес(Испания) хамда ҳамюртимиз Денис Истоминлар илк даврадаги ўйинни охиригача давом эттира олмасликларини маълум қилишди ва уларнинг рақиблари кейинги даврага йўл олишди.

Санжар Германия кортларини забт этишни бошлади 

Эътиборлиси, бундай ходиса Уимблдон “очиқ” тизимга ўтган 1968 йилдан буён иккинчи бор қайд этилмоқда. Бундан  олдин, 2008 йилда ҳам 7 нафар теннисчи илк даврада ўйинни охирига етказа олмасдан, курашдан чиққан эди.